Линклар

Афғонистон Президенти Ҳомид Карзай АҚШга ташриф буюрди.


У бугун Бостон университитида маъруза қилишни режалаштирган.
Карзай шунингдек¸ АҚШ ташрифи давомида мамлакат президенти Жорж Буш ва бошқа юқори мартабали расмийлар билан учрашиб музокаралар олиб боради.
Учрашувларда АҚШнинг Афғонистонга узоқ муддатли ҳарбий ва иқтисодий ҳамкорлиги ҳамда Америка қамоқхоналаридаги афғон маҳбуслари масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.
Карзай АҚШ аскарларининг Афғонистондаги ҳарбий амалиëтлари мамлакат ҳукумати билан мувофиқлаштирилган ҳолда олиб борилиши ва АҚШ назоратидаги барча афғон маҳбуслари Афғонистон ҳукуматига топширилиши керак¸ деб таъкидлади.

Айни пайтда Афғонистон жанубида Толибонга содиқ кучлар ҳужуми оқибатида камида АҚШнинг бир аскари ҳалок бўлди¸ уч аскари жароҳатланди.
АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлигининг билдиришича¸ Покистон чегараси яқинида 12 нафар жанггари йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG