Линклар

logo-print

Қозоғистонинг Алмати шаҳрида тахминан 1500 одам мухолифатнинг “Республик” ҳафталик газетаси ҳукумат томонидан ëпилганига норозилик билдириб намойиш ўтказди.


Мухолиф партиялар ва муҳаррирлар тарафдорларидан иборат намойишчилар шунингдек¸ ҳукуматнинг коррупцияга қарши жиддий кураш олиб боришини талаб қилдилар.
Жорий ой бошларида Қозоғистон Ахборот вазирлиги тушунтирмасдан мухолифатнинг мазкур газетасини ëпган эди. Газета муҳаррири Ирина Петрушова бир ҳатфа олдин Москвада Қозоғистон прокуратураси бўйруғи билан қўлга олинган эди.
Қозоғистон президентлик сайловига мухолифат томонидан номзоди кўрсатилган Жармахон Туëқбой бугунги намойишда мана буларни айтти:
“Қозоқларда “Бўйнимизни чопса ҳам тилимизни чополмайди”¸ деган ҳаммага маълум мақол бор. Қозоғистоннинг ҳозирги ҳукумати ҳақиқатни айтишимизга йўл қўймайди. Агар улар бизни тилимизни чопишга ҳам ҳаракат қилса¸ унда бу мамлакат ва ҳукуматнинг кимга кераги бор”¸ - дейди намойиш қатнашчиси Туëқбой.
XS
SM
MD
LG