Линклар

Қирғизистон муваққат президенти вакили Алмамбет Матубраҳимов Андижон воқеаларидан кейин Қизрғизистон ҳудудига қочиб ўтган узбек қочқинларининг барчасига Бишкек ҳукумати сиëсий қочқин мақомини бермаслигини билдирди.


Матубраҳимовга кўра¸ ўзбек қочқинларининг кўпчилиги сиëсий қочқин мақомига лойиқ эмас¸ “биз уларни қочқин деб ҳисобламаймиз ва ватанларига қайтариб юборишга ҳаракат қиламиз”¸ - дейди қирғиз расмийси.
Қирғизистондаги бошқа расмийлар¸ хусусан омбудсман Турсунбой Бакир Ўғли ўзбекистонлик қочқинлар хусусида ташвишланиш билдириб¸ агар улар Ўзбекистонга қайтарилса таъқиб қилиниши мумкинлигини айтди. Унинг айтишича¸ Қирғизистон ҳудудига ўтган ўзбекистонликларга сиëсий қочқин мақоми берилиши керак.
XS
SM
MD
LG