Линклар

Бугун Россия ва АҚШ қўшма ҳарбий машқлар ўтказа бошлади.

  • Ҳасанжон

Россиядаги ахборот воситалари хабарига кўра, ҳарбий машқлар давомида терроризмга қарши кураш ва тинчликни сақлаш операциялари амалга оширилади.
Россия қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал Алексей Масловга кўра, мазкур қўшма машқлар Россия-АҚШ ҳарбий ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади. 3 июнга қадар давом этадиган Россия-АҚШ ҳарбий машқларида 275 нафар аскар ва зобит иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG