Линклар

Европа Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматини Андижон фожиаси юзасидан мустақил халқаро текширув ўтказилиши юзасидан берган рад жавобини қайта кўриб чиқишга чақирди.

  • Озодлик

Бугун Брюсселда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари учрашуви бошланди. Йиғилишда Андижонда намойишчилар ҳукумат кучлари томонидан ўлдирилгани кескин қораланиб, Андижон фожиаси юзасидан дарҳол мустақил халқаро тергов ўтказилишига чақирувчи декларация қабул қилинди.
Танаффус пайтида Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсати ва хавфсизлик масалалари бўйича мутасаддиси Хавиер Солана Ўзбекистондаги вазият анча ёмонлигини айтди:
“У ерда вазият биз ўйлагандан анча ёмон. Шунинг учун биз нималар бўлаётганини қанчалар тез билсак, вазиятни ўнглаш учун қандай ёрдам кўрсата олишимизни шунчалар тез биламиз ва бу ҳамма учун яхши бўлади” – деди Хавиер Солана.
Айни пайтда, бугун Брюсселда Европа Иттифоқининг Ташқи алоқалар бўйича комиссари Бенита Ферреро-Валднер Европа комиссияси делегацияси Ўзбекистонга боришини маълум қилди. Бенита Ферреро-Валднер хонимга кўра, Андижон фожиаси рўй берганига қарамай, Европа Иттифоқининг Ўзбекистонга кўрсатаётган ёрдами хажмини камаймайди ва ёрдам тўхтатилмайди.
XS
SM
MD
LG