Линклар

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини бузган ўзбекистонлик баъзи фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилгани билдирилди.

  • Озодлик

Қорадарё қочқинлар лагеридаги хавфсизлик масаласига масъул бўлган полковник Абдумажид Абдурахимовга кўра, 85 нафар Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистонга қайтарилган. Унинг яна билдиришича, Қирғизистон чегарачилари чегарани кесиб Қирғизистон ҳудудига ўтишга уринган ўзбекистонликларни тўхтатган.
Қирғизистон чегара хизмати бошлиғи ўринбосари Абдусаттор Эрежепов Ўзбекистонга қайтарилган ўзбеклар сони ҳақида бир оз бошқача маълумот берди. Эрежепов агар Қирғизистонга ўтишни хоҳловчи ўзбекларнинг ҳаммасига рухсат берилса, улар сони жуда кўп бўлишини айтди:
“Биз Ўш, Араван, Жалолобод ва Қорасувда чегарани ноқонуний кесиб Қирғизистон ҳудудига ўтган 86 фуқарони Ўзбекистон ҳукуматига қайтардик. Улар ўзларини Сизакдаги қочқинлар лагерига жойлаштиришимизни биздан илтимос қилишди. Агар биз уларга чегара тартибини бузишга рухсат берсак, биз бир неча минг одамни қабул қилишимизга тўғри келади” – деди Қирғизистон чегара хизмати бошлиғи ўринбосари Абдусаттор Эрежепов.
Унга кўра, айрим ўзбекистонликларга Қирғизистонда сиёсий бошпана берилган. Айни пайтда, баъзи Қирғизистон расмийлари ўзбек қочқинлари Ўзбекистон ҳукуматига топширилгани тўғрисидаги маълумотни рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG