Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:45

Чегаралар ёпилиши савдогарларни ташвишга солмоқда


Дилнаво Хабарларга қараганда, Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистон қўшни давлатлар билан чегараларини ёпиб қўйган. Бу эса, аввало, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти салбий таъсир кўрсатмоқда.

Қозоғистондан маҳсулот олиб келиб, тирикчилик қиладиган тадбиркорларнинг сўзларига қараганда, чегарадан ўтишга умуман рухсат этилмаётир. Ҳатто телеграммалар кўрсатилган тақдирда ҳам қўшни давлатларга ўтиш тўхтатилган.

Тадбиркорлар чегарачиларнинг ўзлари айланма йўллар орқали ўтишни маслаҳат бераётганини маълум қилди.

Аммо бу хавфли. Чунки қозоқ чегарачилари ушлаб олса, роса калтаклайди ва пулларини тортиб олиб, қайтариб жўнатади , - деди тадбиркорлар.

Тадбиркорлар чегарадаги бу ҳолат узоқ давом этса, тирикчилик ўтказиш янада оғирлашишидан хавотир билдирди.

Иқтисодчи Виктор Ивониннинг фикрича, чегараларнинг ёпиб қўйилиши чегаралараро савдо-сотиққа салбий таъсир кўрсатади.

Мустақил кузатувчи Комрон Алиев чегараларнинг ёпилиши мамлакатда нарх-навонинг қимматлашуви ва коррупция янада урчиши учун замин яратишини таъкидлади.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати матбуот котиби Олим Тўрақуловнинг “Озодлик” мухбирига билдиришича, Андижон воқеаларидан кейин чегаралардан ўтишга қисман чекловлар жорий этилганди. Аммо 23 майдан ўтиш пунктлари одатдаги тартибда ишлай бошлаган.
XS
SM
MD
LG