Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:47

Апрел ойи мониторинги натижалари


Феруза

“Одил сўз” халқаро ташкилоти Ўзбекистонда сўз эркинлиги, матбуот ва журналистлар ҳуқуқининг бузилиши бўйича ўтказаётган мониторингининг апрель ойи натижаларини эълон қилди.

Апрель ойи мониторингида 58 та ҳолат қайд этилган бўлиб, улардан 34 таси ОАВнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий вазиятларига, 21 таси ОАВ ва журналистлар ҳуқуқларининг тўғридан-тўғри бузилишига, 3 таси ОАВ ва журналистларга қарши айбловларга оиддир.

Мониторингда журналистларнинг Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари Алишер Шарафиддинов билан учрашуви тилга олинади. Мазкур учрашувда А.Шарафиддинов ИИВ томонидан қатағонлар режаси тузилгани ҳақидаги маълумотларни рад этгани айтилади.

Мониторингда ўша учрашувда А.Шарафиддинов ИИВ журналистлар билан очиқ мулоқот ва ҳамкорликка ишлашга тайёрлиги ҳақида ваъда бергани эслатилади.

Мониторингда келтирилишича, Ўзбекистонда Президент томонидан белгилаб берилган жамиятни янгилаш, мамлакатни қайта ислоҳ қилишга қаратилган режалари қаторида маҳаллий ОАВ фаолиятини эркинлаштириш ва янада демократлаштиришга қаратилган лойиҳалар тайёрланган.

“Озодлик” радиоси мана шу лойиҳалар тўғрисида лавҳа тайёрлаганида респондентлар аслида бу ҳужжатлар мамлакатда сўз ва матбуот эркинлигини янада чеклашга қаратилгани ҳақида сўзлаган эди.

Мониторингда “Озод овоз” сайтида эълон қилинган мақоладан иқтибос келтирилади: “Ҳозирги Ўзбекистон ҳукумати мақтанишни ёқтиради, масалан, собиқ Иттифоқ инқирозидан сал аввал, яъни 90-йилларда Ўзбекистонда 412 та, ҳозир эса 964 та оммавий ахборот воситаси фаолият юритмоқда. Бироқ биз ОАВнинг бу даражада кўпайиши қай тарзда ва не сабаблигини тушунмоқ учун бу рақамларни чуқурроқ тафтиш қилсак”.

Мақола муаллифининг ёзишича, ҳозирда мавжуд ОАВнинг 63 фоизини газеталар ташкил этади. Ушбу газеталарнинг 50,3 фоизи эса давлат органлари ва ташкилотлари муассислигида нашр қилинади.

Мониторингда Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлигига оид ҳуқуқбузарликлар – ахборот сайтларига тўсиқ қўйилиши, журналистларнинг ахборот олиш ва излаш ҳуқуқлари паймол этилишига оид кўплаб ҳолатлар тилга олинади.
XS
SM
MD
LG