Линклар

logo-print

Ал-Қайда гуруҳининг Ироқдаги раҳбари Абу Мусаб аз-Зарқавийнинг жароҳатлангани айтилмоқда.


Бугун интернет саҳифасида Ал-Қайда ташкилоти томонидан тарқатилгани айтилаëтган баëнотда мусулмонлар яраланган аз-Зарқавий ҳақига дуо қилишга чақирилади.
Бу хабар ҳозирча мустақил манбалар томонидан тасдиқлангани
йўқ.
Аз-Зарқавий Ироқда содир этилган бир неча ҳужумлар ва хорижий фуқароларни қатл этганлик учун масъулиятни ўз зиммасига олган. Унинг боши учун 25 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот эълон қилинган.
Интернетда чиққан бу баëнот юзасидан ҳозирча АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлиги ва Ироқ ҳукумати муносабат билдиргани йўқ.
XS
SM
MD
LG