Линклар

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев бугун Бокуда Қозоғистоннинг АҚШ қўллаб-қувватлаëтган Боку-Тблиси-Жайҳон нефт қувури лойиҳасига қўшилишини айтти.


У Бокуда ўтказилган матбуот анжуманида Қозоғистоннинг нефт саноати маркази Оқтов шаҳрини назарда тутиб¸ ҳозир Оқтов-Боку-Тблиси-Жайҳон нефт қувури лойиҳаси ҳақида гапириш мумкин¸ деди.
Икки кунлик ташриф билан Озарбойжонга борган Назарбоев бугун Президент Илҳом Алиев билан учрашиб¸ стратегик ҳамкорлик¸ терроризм¸ наркотиклар контрабандаси ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш олиб бориш тўғрисида бир қатор шартномаларга қўл қўйди.
Чоршанба куни Назарбоев Боку-Тбилиси-Жайҳон нефт қувури очилиши маросимида қатнашади.
XS
SM
MD
LG