Линклар

logo-print

Тожикистон хавфсизлик кучлари мамлакатда фаолияти тақиқланган Ҳизбут-Таҳрир ташкилотига аъзоликда гумон этилган бир одамни қўлга олди.


Тожикистондаги “Осиë плус” ахборот агентлигининг тожик расмийсига асосланиб билдиришича¸ мазкур шахс якшанба куни Хўжандда бозорда варақалар тарқатаëтганида қўлга олинган.
Бу воқеа Марказий Осиë давлатлари хавфсизлик хизмати расмийлари минтақада Ҳизбут-Таҳрир фаолияти кучаяëтганини айтаëтган бир пайтда рўй берди.
Ҳизбут-Таҳрир Марказий Осиëнинг бир неча республикалари ва Россияда тақиқланган ташкилотдир. Ҳизбут-Таҳрир Марказий Осиëда халифалик ëхуд мустақил Ислом давлатнинг ташкил этишга интилмоқда.
Марказий Осиë ва Россияда ташкилотга аъзоликда айбланган юзларча одам қамоқ жазосини ўтамоқда.
XS
SM
MD
LG