Линклар

logo-print

ГУАМ ташкилотига аъзо давлатлар бугун тарқатган қўшма баëнотида Ўзбекистон шарқидаги таранг вазиятни тинч ҳал қилишга чақирилади.


Баëнотда шунингдек¸ Андижон ва атрофдаги туманларда юз берган воқеалар Ўзбекистон Конституцияси ва халқаро андозаларга мос равишда ўрганилишига умид билдирилади.
ГУАМга Грузия¸ Украина¸ Озарбайжон ва Молдова аъзолик қилади. Ўзбекистон ушбу ташкилотдан яқинда чиққан.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Конг Куан бугун Пекинда ўтказган матбуот анжуманида Ўзбекистондаги воқеалар ҳақида бундай фикр билдирди:
“Бизнингча яқинда Ўзбекистонда рўй берган воқеалар бу уларнинг ички иши. Биз Ўзбекистон ҳукуматини сепаратчилар¸ террорчилар ва экстремистларга қарши ҳаракатларини қаттиқ қўллаб-қувватлаймиз. Биз Ўзбекистон ва Марказий Осиëдаги бошқа давлатларни минтақа тинчлик ва тараққиëтини таъминлаш йўлидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз”.
XS
SM
MD
LG