Линклар

logo-print

НАТО ташкилоти яқинда Андижонда рўй берган хунрезликлар юзасидан чуқур хавотир билдирди.


Ташкилотнинг бугун чиқарган баëнотида Ўзбекистон хавфсизлик кучлари Андижонда намойишчиларга шафқатсизларча куч ишлатилгани қайд этилиб¸ бу ҳолат қораланади.
Ўзбекистон НАТОнинг Тинчлик учун ҳамкорлик дастурига аъзо. НАТО бугунги баëнотида Ўзбекистон ҳукуматига ташкилотнинг барча аъзолари озодлик¸ инсон ҳуқуқлари ва бошқа асосий қадриятлар тўғрисидаги мажбуриятларга риоя қилиши лозимлигини эслатди.
Баëнотда айтилишича¸ НАТО Ўзбекистон билан муносабатларини қайта кўриб чиқади.
Ўзбекистон ҳукумати Андижондаги воқеалар юзасидан халқаро текширув ўтказиш тўғрисидаги чақириқларни рад қилмоқда.
XS
SM
MD
LG