Линклар

Бугун Европа Иттифоқи давлатлари ташқи ишлар вазирлари Эрон ядровий дастури бўйича Теҳрон расмийлари билан музокара ўтказди.


Британия ташқи ишлар вазири Жэк Стро Женевада уч соат давом этган учрашувдан сўнг Британия, Германия ва Франция шу йилнинг июл ёки август ойигача мавжуд вазиятдан чиқиш бўйича таклифни беришига келишилганини айтди.
Жэк Стро шунингдек, Эрон ядровий қурол ишлаб чиқармаслик мажбуриятини яна бир бор тасдиқлаганини журналистларга баён қилди.
Музокараларда Эрон томонидан қатнашган Ҳасан Ровҳани, битимга яқин келжакда эришилиши мумкинлигини баён қолди.
Музокаралардан олдин Германия, Франция ва Британия АҚШнинг Эрон масаласини БМТ хавфсизлик кенгаши муҳокамасига қўйиш позициясини ёқлаши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
АҚШ Эронни яширин тарзда ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринганликда айбламоқда. Теҳрон бу айбловларни инкор этмоқда.
XS
SM
MD
LG