Линклар

logo-print

Айни пайтда, Ироқ ташқи ишлар вазири Хушёр Зебарий бугун қилган баёнотида яқин кунларда БМТ хавфсизлик кенгашидан АҚШ бошчилигидаги ҳарбий кучларнинг Ироқдаги мандатини узайтиришни илтимос қилишиин билдирди.


Франс пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Зебарий бу илтимосни кейинги ҳафта қлишини айтган.
2004 йил 8 июнда қабул қилинган БМТ резолюциясига кўра, хавфсизлик кенгаши коалиция кучлари мандатини резолюция қабул қилинганидан 12 ой ўтиб, ёхуд Ироқ ҳукумати бундай илтимос билан мурожаат қилганида қайта кўриб чиқиши мумкин.
Ироққа оид бошқа хабарга кўра, АҚШ ва Ироқ кучлари Ал-Қайданинг бу мамлакатдаги етакчиси Абу Мусаб ал-Зарқавийнинг икки ёрдамчиси қўлга олинганини эълон қилган.
Ҳарбийларнинг маълум қилишича, Мулла Комил ал-Ассауадий Балад шаҳарчаси олдида қўлга туширилган. Унинг айнан қачон ҳубсга олингани маълум қилингани йўқ.
Шунингдек, Ироқ мудофаа вазири кеча Бақуба шаҳрида ал-Зарқавийнинг Дияла вилояти бўйича вакили, деб айтилаётган Оға Умарнинг қўлга олинганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG