Линклар

Бугун Италия ташқи ишлар вазири Жианфронко Фини Бағдодга қисқа муддатли ташриф билан борди.


Фини Ироқ бош вазири Иброҳим ал-Жафарий ҳамда ташқи ишлар вазири Хушёр Зебарийлар билан учрашди. Учрашувдан сўнг қилган баёнотида Италия расмийси Ироқдаги 3 минг италян аскари мамлакатдаги сиёсий жараён ва Ироқ ҳукуматининг хавфсизликни таъминлай олиш қобилияти билан узвий боғлиқлигини таъкидлади. Фини Италия қўшинлари Бағдоднинг розилигисиз Ироқдан олиб чиқилмаслигини баён қилди.
Зебарий мамлакатдаги хавфсизлик масаласи Ироқ ҳукумати учун қийин, лекин амалга ошириб бўладиган масала эканини айтди.
“Ироқ юзма-юз келаётган хавфсизлик вазифалари ва таҳдидларни писанд қилмасликдан йироқмиз. Лекин реал баҳо берадиган бўлсак, халқ келажагини таъминлаш ва золим кучларни мағлубиятга учратишдаги ўз салоҳиятимиз ва халқимиз салоҳиятига ишонамиз”, - деди Ироқ ташқи ишлар вазири.
Шу ойнинг бошида Римда қилган баёнотида Италия ташқи ишлар вазири Фини Италия қўшинлари кейинги ийлнинг январ ёки феврал ойида Ироқдан олиб чиқилишини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG