Линклар

logo-print

Душанбедан олинган хабарга кўра, Тожикистон наркотиклар савдосига қарши кураш агентлигининг собиқ бошлиғи Ғаффор Мирзоев жиноят кодексининг 176 моддаси, жумладан қотиллик ва давлат тўнтаришини режалаштирганликда айбланмоқда.


Бу ҳақда бугун Тожикистон ҳарбий прокуратурасининг бош терговчиси Манучеҳр Нуров маълум қилди.
Нуровнинг айтишича, Мирзоевга шунингдек, давлат мулкини талон-тарож қилганлик, ноқонуний қурол сақлаганлик ва давлат чегарасини бузганлик айблари ҳам қўйилмоқда.
Мирзоевнинг ишини судда кўриб чиқиш шу йилнинг июл ойига белгиланган.
Мирзоев 2004 йилда ҳибсга олинган эди. Тожикистон наркотиклар савдосига қарши кураш агентлигига раҳбарлик қилишдан олдин, у Тожикистон президенти миллий гвардиясига бошчилик қилган. 90чи йилларда Тожикистонда беш йил давом этган фуқаролик урушида Мирзоев қўмондан сифатида ҳам халқ орасида танилган.
Мирзоевнинг тарафдорлари унинг ҳибсга олиниши Тожикистон президентлик сайловларида қатнашиш истаги билан боғлиқлигини айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG