Линклар

logo-print

Россия пойтахти Москва энергетик хуружни бошдан кечирмоқда.


Бугун эрталаб тўсатдан Москванинг кўплаб ҳудудларига электр энергиянинг узатилиши тўхтади.
Россия Энергетика вазири Виктор Христенконинг маълум қилишича, электр энергияси бўхрони Москванинг катта қисми ҳамда Калуга ва Тула вилоятларига қисман таъсир қилган.
Энергетика вазирининг айтишича, электр узатиш тизимидаги бузилишга Чагино электр станциясида юз берган ёнғин ва унинг натижасида рўй берган портлаш сабаб бўлган.
“Бугун содир бўлган воқеа Чагино станциясидаги ёнғин ва портлашнинг оқибатидир. Бунинг натижасида трансформатор бузилган ҳамда 500 ва 110/220 киловолтли электр линиялари ишдан чиққан.”
Россиядаги асосий элктр энергиясини етказиб берувчи Яҳлит Энергетик Тизми ширкатининг матбуот котиби бўхрон кеча бошлангани, бироқ таъмирловчилар уни бартараф эта олмаганини баён қилди.
Мазкур авария туфайли Москвадаги жамоят траспорти тўхтаб қолган ва метро йўловчиларини эвакуация қилишга тўғри келган.
Шунингдек, касалхоналарга ҳам электр энергиясини етказиб бериш тўхтатилгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG