Линклар

Бугун Озарбайжонда Боку-Тбилиси-Жайҳон нефт қувурини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.


АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган нефт қувури орқали Каспий денгизидан олинган нефт Туркияга узатилиб, у ердан Ғарб бозорига сотилади.
Боку-Тбилиси-Жайҳон нефт қувурининг очилиш маросимида Озарбайжон, Грузия, Туркия ва Қозоғистон президентлари ҳамда АҚШ Энергетика котиби Самуэль Бодман қатнашди. Улар биргаликда Бокудан 40 кимлометр жанубда жойлашган Санғачал нефт терминалидаги қувур жумрагининг очилиши ва қувурдан нефтнинг биринчи томчилари оқиб ўтишини кузатди.
Туркия президенти Аҳмад Неждат Сезар нефт қувури минтақа равнақига ҳисса қўшишини таъкидлади.
“21 аср Ипак йўли ўлароқ тилга олинаётган Боку-Тбилиси-Жайҳон нефт қувури Шарқ ва Ғарбни бирлаштирувчи муҳим энергия коридори бутун минтақанинг барқарорлиги ва иқтисодий равнақи йўлида муҳим рол ўйнайди”, - деди Туркия раҳбари.
4 миллирад АҚШ долларига тенг ва узунлиги бир минг етти юз етмиш километр бўлган нефт қувури Ғарбнинг Яқин Шарқ нефтига боғлиқлигини енгиллаштиришга мўлжалланган.
Кеча Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ҳам мазкур нефт қувури орқали ўз нефтини экспорт қилишини айтди. Боку-Тбилиси-Жайҳон нефт қувури кунига бир миллион баррел нефтни ҳайдаш салоҳиятига эга.
XS
SM
MD
LG