Линклар

НАТО Бош котиби Яап де Хооп Схеффер Европа Иттифоқи ва ўзи раҳбарлик қилган ташкилот Европа, Африка ва Марказий Осиё минтақаларида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда ҳамкорликни ошириш лозимлигини айтди.


НАТО раҳбари бу сўзларни Евро-Атлантик ҳамкорлик кенгашининг хавфсизлик масалалрига бағишланган форумида айтди. Де Хооп Схеффер иқтисодий, сиёсий ва маданий масалаларнинг жаҳон хавфсизлигига таъсири кучаяётган шароитда бундай ҳамкорлик муҳимлигини урғулади.
НАТО Бош котиби шунингдек, Ўзбекистон ҳукуматини яна бир бор 13 майда Андижонда содир этилган зўравонликлар юзасидан халқаро мустақил текширувга розилик беришга чақирди.
Де Хооп Схеффер Ўзбекистон НАТОнинг тинчлик учун ҳамкорлик дастури аъзоси бўлишига қарамасдан форумга ўз вакилини юбормаганини алоҳида қайд этди.
XS
SM
MD
LG