Линклар

Бугун Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Хитойга борди.


Бу унинг 13 майда Андижондаги халқ намойишининг ҳукумат қўшинлари томонидан шафқатсизларча бостирилишидан кейин ҳорижга қилган биринчи сафари.
Кеча Хитой ташқи ишлар вазирлги эълон қилган баёнотда Пекин Ўзбекистон ҳукуматининг терроризм ва экстремизмга қарши кураш ва бошқа Марказий Осиё мамалкатлари билан ҳамкорликни кучайтириш борасидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши айтилади.
Ўзбекистон расмийлари Андижондаги тўқнашувларда 169 киши, асаосан жанггарилар ўлдирилганини таъкидламоқда. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва Ўзбекистон мухолифат гуруҳларига кўра эса, қонли воқеаларда юзлаб одамлар, жумладан кўплаб қуролсиз фуқаролар ҳалок бўлган.
Айни пайтда, бугун Қирғизистоннинг Швециядаги элчиси Асқар Саригулов Ўзбекистондаги нотинчликларнинг Қирғизистонга ўтишининг олдини олишда халқаро ҳамжамиятнинг ёрдам беришини сўради.
Саригулов бу баёнотни Швецияда бўлиб ўтаётган НАТО давлатлари иштирокидаги мажлисда қилди.
XS
SM
MD
LG