Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:09

Ҳамма пахта ўтоғига! Советча шиорга ўхшайдими?


Хоразм ва Қорақалпоғистондаги қишлоқ мактаблари ўқувчилари ва коллежлар талабалари бир ойдирки, мажбурий равишда ғўза ўташ ва қатқалоқни юмшатиш ишларига жалб қилинган.

Ҳазорасп туманининг Питнак шаҳридаги Ал-Хоразмий номидаги мактаб ўқувчилари ўтган йилнинг кузида бир неча ойлаб далада пахта терганди. Қишда эса табиий газ бўлмагани сабабли икки ой давомида мактаб ёпиб қўйилди.

Энди эса мактабнинг юқори синф ўқувчилари баҳорги дала ишларига жалб этиляпти.

Кузатувларга кўра, Хоразмдаги аксарият қишлоқ мактабларининг юқори синф ўқувчилари май ойининг бошидан буён ғўзани ўташ ишларида иштирок этяпти. Уларга иш ҳақи тўланаётгани йўқ.

Беруний тумани ҳокимлиги вакиллари пахта ўтоғида иштирок этаётган барча талабалар ҳашарчи ҳисобланиши сабабли уларга ҳақ тўланмаслигини маълум қилди.

“Ўзбекистон давлати пахта етиштириш ва уни қайта ишлашда якка хукмрон бўлиб, деярли текин ишчи кучи бўлган болалар меҳнатидан фойдаланади ва бунинг эвазига катта даромад олади. Ҳукумат жамият манфаати йўлида болаларнинг қулларча меҳнатини олқишламоқда”, - деб ёзилади IWPR сайтида.

Питнаклик Болтабой Бобожоновнинг фикрича, болаларни дарсдан қолдириб, қишлоқ хўжалик ишларига жалб этиш миллатга хиёнатдир. Чунки болалар бесавод бўлиб қоляпти.

Мустақил кузатувчи Комилжон Абдуллаев ҳам билимсизлик миллатнинг келажагига салбий таъсир этишини таъкидлади.

Беруний қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари Тожихол Жуманиёзованинг билдиришича, маҳаллий ҳокимликнинг ёзма буйруғи бўйича коллежнинг олти гуруҳи талабалари 6 майдан бошлаб далага чиққан. “Бийбозор” ва “Олтинсой” фермер хўжаликларига юборилган талабалар фермерларнинг уйларига жойлаштирилган. Беруний педагогика коллежининг бир гуруҳ талабалари эса мактаб биносига жойлаштирилган.

Маълум бўлишича, кўпчилик корхона ва ташкилотларнинг ишчилари ҳам дала юмушларига жалб қилинган.
XS
SM
MD
LG