Линклар

logo-print

Жаҳон савдо ташкилоти аъзолари Эронни ушбу ташкилотга аъзо бўлиши тўғрисида музокаралар бошлашга рухсат беришга келишдилар.


Жаҳон савдо ташкилоти расмийларининг билдиришича¸ Эроннинг бу ташкилотга қўшилишига тўсқинлик қилиб келган АҚШ бу гал қаршилик кўрсатмади.
Ҳозирча бу тўғрида Жаҳон савдо ташкилоти расман баëнот тарқатгани йўқ. Аммо Ҳиндистоннинг ташкилотдаги элчиси Ужал Синх Бҳатиа бу келишувни тарихий ҳодиса¸ деб таърифлади.
Чоршанба куни Теҳрон Европа Иттофоқи ўртасидаги музокаралар натижасида¸ Эрон ўзининг ядровий соҳага оид барча фаолиятларини тўхтатиб туришга рози бўлган. Шундан кейин Жаҳон савдо ташкилоти Эронни бу ташкилотга қабул қилиш борасида музокаралар бошлашга қарор қабул қилган.
Эрон Жаҳон савдо ташкилотига аризасини 1996 йилнинг сентябрида топширган эди. Унинг бу мурожаати 2001 йилнинг май ойида кўриб чиқилди.
Бироқ шу пайтгача Эронни яширин равишда ядровий қуроллар ишлаб чиқаришга интилаëтганликда айблаëтган АҚШ мамлакатнинг бу ташкилотга қўшилишига тўсқинлик қилган эди.
XS
SM
MD
LG