Линклар

logo-print

Қирғизистонда июл ойида ўтказиладиган президентлик сайловига номзодлар кўрсатиш жараëни кеча ярим тунда ниҳоясига етди.


Марказий сайлов комиссиясининг билдиришича¸ президентлик сайловида 22 номзод қатнашиш истагини билдирган. Улардан 17 номзод барча керакли ҳужжатларни топширган.
Сайловга номзодини қўйган кандидатлар 30 минг имзо тўплаши¸ давлат¸ яъни қирғиз тилидан имтиҳон топшириши ва рўйхатдан ўтиши учун 100 минг қирғиз суми ëхуд 2500 АҚШ доллари тўлаши керак.
Бўлажак сайловда Қирғизистоннинг муваққат Президенти ва Бош вазири Қурманбек Бакиев ғалаба қозониши эҳтимоли катталиги айтилмоқда.
Бакиев билан рақобат қилиши мумкин бўлган бир неча номзод¸ жумладан¸ Қирғизистон хавфсизлик хизматининг собиқ бошлиғи Феликс Қулов ўз номзодини қайтариб олди.
Сайловда Қулов Бакиевни қўллаб-қувватлаши¸ Бакиев ғалаба қозонса¸ Қулов бош вазир бўлиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG