Линклар

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Конг Куан бугун Пекинда ўтказган матбуот конференциясида Хитой-Ўзбекистон муносабатлари ҳақида бундай деди:


“Хитой ва Ўзбекистон бир-бири билан дўстона муносабатдаги қўшнилар. Биз тинчликпарвар муносабатларни ривожлантиришни истаймиз. Марказий Осиë мамлакатлари ҳам терроризм¸ экстримистлар ва сепаратчилар ҳаракатлари ортиб бораëтгани хавфига рўпара бўлмоқда. Марказий Осиë давлатлари ҳам ўз олдига ривожланиш мақсадини қўйган. Шу асосда Хитой ва Ўзбекистон айни мақсадларни кўзлайди”¸ - деди Хитой расмийси.

Бугун айни пайтда¸ Хитой Бош вазири Вен Циабао Ўзбекистон раҳбари билан учрашув чоғида терроризмга қарши биргалашиб кураш олоб боришларини таъкидлади.
Хитой ҳукумати Европа Еттифоқи¸ НАТО ва АҚШнинг Андижон воқеалари юзасидан халқаро текширув ўтказиш тўғрисидаги чақириқларига қўшилмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG