Линклар

Бугун Покистон пойтахти Исломободда мусулмонлар зиëратгоҳида рўй берган портлаш оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди ва кўплаб одам жароҳатланди.


Портлаш юзлаб зиëратчилар диний байрам муносабати билан Имом Бакрий зиëратгоҳига тўпланган пайтда содир этилган.
Покистон Ахборот вазири Шайх Рашид Аҳмад портлашни содир этганликда диний фирқаларни айблади. Унга кўра¸ Покистондаги сунний ва шиаларга қарашли экстремистик гуруҳлар ўртасида бундан олдин ҳам бир неча бор шундай ҳужумлар юз берган эди.
“Бу икки диний оқим ўртасидаги тўқнашув оқибатлари. Дастлаб одамлар бу ишни худкуш кимса қилди¸ деб ўйлади. Аммо ҳозир портлаш узоқдан бошқариладиган бомба портлаши бўлган бўлиши айтилмоқда. Мутахассислар буни аниқлайди”¸ - деди Покистон Ахборот вазири.
XS
SM
MD
LG