Линклар

АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлигининг билдиришича¸ Ироқда Америка вертолëти ҳалокатга учрагани натижасида АҚШнинг икки аскари ҳалок бўлган.


АҚШ Ҳҳарбий кучлари қўмондонлиги тарқатган баëнотда айтилишича¸ вертолëт Бағдод шимолидаги Бақуба яқинида коалиция кучларининг ҳарбий амалиëти пайтида ўққа тутилган.
Баëнотга кўра¸ айни пайтда иккинчи вертолëт ҳам ўққа тутилган¸ бироқ у ерга қўнишга муваффақ бўлган.
АҚШ ҳарбийлари Ироқ ҳукуматнинг Бағдод атрофида 40 минг полиция хизматчиси ва аскар иштирокида исëнчиларга қарши ҳарбий амалиëт олиб боришни режалаштирганини олқишлади.
XS
SM
MD
LG