Линклар

Ҳиндистон ва Малайзияда минглаб намойишчилар АҚШ ҳарбий қамоқхонасида Америка аскарлари Қуронга ҳурматсизлик қилганига норозилик билдириб¸ АҚШ байроқларига ўт қўйдилар.


Ҳиндистоннинг асосий мусулмонлар яшовчи Кашмир вилоятида намойишчилар АҚШ Конституцияси нусхасига ўт қўйган. Дўконлар¸ мактаблар ва банклар ëпилиб¸ ҳамма намойишчиларга қўшилган.
Малайзия пойтахтида тақрибан 300 одам плакатлар кўтариб ўз норозилигини билдирди.
Покистоннинг бир неча шаҳарларида ҳам айни тарздаги норозилик намойишлари ўтказилди.
Бу намойишлар АҚШ ҳарбий расмийси Гуантанамо қамоқхонасида Америка аскарлари Қуронга нисбатан ҳурматсизлик қилган ҳоллар тасдиқланганини айтганидан кейин ўтказилди.
XS
SM
MD
LG