Линклар

logo-print

НАТО парламент ассамблияси бошлиғи Пирр Леллуш Ўзбекистон ҳукуматини Андижонда халқаро текширувлар ўтказишга чақирувчи резолюция сешанба куни овозга қўйилишини билдирди.


Тошкент ҳукумати 13 майда Андижонда намойишчилар хавфсизлик кучлари томонидан бостирилгани юзасидан халқаро текширув ўтказишни рад қилмоқда.
Леллушга кўра¸ агар Ўзбекистон ҳукумати халқаро текширув ўтказишга рухсат бермаса¸ ассамблея НАТОни Ўзбекистон билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатишга чақиради.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати Андижон ҳодисаларида ҳалок бўлганлар одамлар сони 173 тага кўпайганини билдирди.
Ўзбекистон бош прокурори матбуот вакили Светлана Ортиқованинг айтишича¸ ҳалок бўлганларнинг расмий сони яна тўртага кўпайган¸ ҳодисада яраланган куч ишлатиш салоҳиятига эга тўрт расмий касалхонада вафот этган.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва мухолифат вакиллари Андижон воқеаларида мингдан зиëд одам ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG