Линклар

Ҳюман райтс уотч инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот Қирғизистон ҳукуматини ўзбекистонлик қочқинларни ватанларига қайтариб юбормасликка чақирди.


Ҳюман райтс уотчнинг бугун тарқатган баëнотида ëзилишича¸ ўзбекистонлик қочқинлар ватанларига қайтарилса¸ ҳаëтлари хавф остида қолиши мумкин.
Ташкилотга кўра¸ БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги Қирғизистон ҳукумати билан бирга иш олиб бориб¸ қочқинларни чегарадан узоқроқ ва хавфсизроқ минтақага кўчириши керак.
Бундан икки ҳафта олдин Андижонда ҳукумат кучлари намойишчиларни ўққа тутгани оқибатида юзлаб одамлар қўшни Қирғизистонга қочиб ўтган эди. Улар ҳозир Жалолобод вилоятида ташкил этилган Сузоқ қочқинлар лагерида яшаяпти.
XS
SM
MD
LG