Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:49

Андижон прокурори қандай ўлган эди? 2-қисм


Ўзбекистондаги расмий оммавий ахборот воситалари Андижон воқеалари чоғида шаҳар прокурори қаҳрамонларча ҳалок бўлгани ҳақида гапирилмоқда. 13 май куни вилоят ҳокимлиги биносида олдидаги майдонда бўлган, барча воқеаларга гувоҳ бўлгани учун яшириниб юришга мажбур бўлаётган гувоҳ аёл ўз кўзи билан кўрганларини ҳикоя қилади:

“Улар (“акрамийлар” демоқчи) ўзларининг қўлида прокурор ва молия борлигини, ҳозир халқнинг олдига олиб чиқилиши, нима саволлар бўлса бериш мумкинлигини, улар жавоб бермоқчи эканини айтди.

Прокурорни олиб чиқишди. Одамлар бир-иккита савол берди. Кейин уни қайтариб олиб кириб кетишаётганида оломон ғазабланиб, уриб кетди. “Акромийлар” урмади. Урманглар, деди улар. Уни ҳимоя қиламан деган эди, бир-иккитаси олиб чиққани учун прокурорни ҳимоя қила олмади. Оломон уни қаттиқ урганидан ўша ерда йиқилиб қолган эди.

Солиқ инспекцияси бошлиғига ҳам одамлар саволлар берди. Одамлар солиқ катта қўйилгани, уни тўлаш имконияти йўқлигини айтди. У эса одамларнинг гаплари тўғрилигини, Каримовнинг нечанчиямдир қарори нотўғри чиқарилгани, солиқчилар ҳам ундан норози эканини айтди ва бу нарсаларни енгиллатишга одамларга ёрдам беришга ваъда қилди. У кишини қайтариб олиб кириб кетишди.

Исёнчилар ўзлари билан бирга кетаётган аҳолини ҳимоя қилиш учун гаровдагиларни олдига олиб, олға юрди. Улар ўзлариникига ўқ ота олмайди, деди. Ўқ отсаям, ўзларининг одамларига тегади, деб олдинга қўйиб олди.

Сой томонга юриб кетдик. Аммо уларни кутиб турган аскарлар ҳеч кимни аямай ўқ узди. Гаровдагилар олдинги қаторда бўлгани учун ўқ биринчи бўлиб уларга теккан. Аскарлар оломон ўша томонга кетаётганини кўриб, ҳеч қандай белги қилмасдан одамларга қарата ўқ отди.

Аскарлар қатор бўлиб ерда ётиб олган эди. Бронотранспортёри ҳам бор эди. Биз отмаса керак, деб кетаётганимизда ўққа тутиб юборишди.

Сойгузардаги отишмада ўлганлар орасида аёллар, болалар ҳам бор эди. Ўликлар сони ҳукумат айтаётганидан кўпроқ бўлиши керак. Улар қочиб уйига келган аёлларнинг ҳам уйига кириб, биз билмай қўшилиб қолибмиз, деганига қарамай, болалари билан бирга отиб ташлашганини кўрган гувоҳларимиз ҳам бор”.
XS
SM
MD
LG