Линклар

Эрон ислоҳотчиларининг етакчиси¸собиқ маориф вазири Мустао Моин¸ келаси ойга белгиланган президентлик сайловида ўз номзодини қўяжагини эълон қилди.


Мамлакат олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳаманеининг даъвати билан¸ конституцион кенгаш чоршанба куни Моиннинг сайловда ўз номзодини қўйишини чекловчи қарорни бекор қилган эди.
Моиннинг бугунги баëнотида¸овози бостирилган кўпчилик халқ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун президентлик пойгасида қатнашишга қарор қилгани айтилади.
17 июнга белгиланган Эрон президентлик сайловларида ҳозирча 7 номзод расман рўйхатга олинган.Сайловларда собиқ президент Акбар Ҳошимий Рафсанжонийнинг ғалаба қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG