Линклар

Москва шаҳар ҳокими Юрий Лужков¸ Россия пойтахтида электр қуввати узатиш тўхтаб қолганидан етган молиявий зарарнинг ўта жиддийлигини айтди.


Лужковга кўра¸шаҳар ҳокимияти Россия ягона энергетика тизими ҳиссадорлик жамиятини чоршанба куни юз берган бу ҳодиса учун судга беради.
Москвага электр узатиш тўхтаб қолганига¸эскириб кетган станциялардан бирида юз берган тасодифий портлаш сабаб бўлгани тахмин этилмоқда.
Ҳозирда шаҳар прокуратураси Россия ягона энергетика тизими ҳиссадорлик жамияти бошқаруви устидан¸ йўл қўйилган совуққонлик бўйича жиноий иш очди. Жамиятга Анатолий Чубайс раислик қилади.
XS
SM
MD
LG