Линклар

logo-print

Афғонистон ҳукуматининг билдиришича¸расмийлар италиялик халқаро ëрдам ташкилоти ходимини ўғирлаб кетганлар билан музокараларни давом эттирмоқда ва тутқуннинг яқинда озод этилишига умид қилмоқдалар.


Ички ишлар вазирлиги расмийси Лутфуллоҳ Машалнинг айтишича¸ музокаралар давомида одам ўғрилари Клементина Кантонини соғ-омон озод қилишга ваъда берганлар.
“Биз Клементинанинг ўзи билан бевосита гаплашмаган бўлсак ҳам¸музокарачи ва одам ўғрилари унинг бехатар жойда¸ соғ-салом эканини уқтиришмоқда”, - деди Машал.
Афғонистондаги олий даражали имомлар кеча Кантонини озод қилиш ва хорижий саëҳатчиларга зиëн еткизмаслик борасида фатво эълон қилдилар.
Кантони 16 май куни ўз уйига қайтаëтганида ўғирлаб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG