Линклар

Покистон полицияси¸ кеча Ислмободдаги зиëратгоҳда ўзини портлатиб юборган худкуш шахсини аниқлаш уринишларини бошлади.


Портлаш оқибатида камида 18 одам ўлди¸ 80 дан ошиғи жароҳат олди.Бугун Покистон газеталарида худкуш деб тахмин этилаëтган шахснинг узилиб кетган боши акс етган суратлар чоп этилди ва унинг кимлигини аниқлашда ëрдам берувчиларга мукофот ваъда этилди.
Имом Бари зиëратгоҳи Исломободдаги аксарият дипломатик идоралар яқинида жойлашган ва айтилишича у сунний ва шиалар учун бирдек муқаддас.
Президент Парвез Мушарраф¸ кечаги портлаш ортида мазҳаблар ўртасида низо қўзғашга уринаëтган экстремистлар туришига ишонишини айтди.Ўтган йил давомида қайд этилган сунний-шиа ҳужумларида 100 дан ошиқ одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG