Линклар

Бугун Ироқ шимолида икки бомба ҳужуми қайд этилди ва оқибатда беш хавфсизлик хизмати ходими нобуд бўлди¸ 40 дан ошиқ одам жароҳатланди.


Айни пайтда¸ Токио ҳукумати япон асирининг қатл этилгани акс этган видеоëзув ҳақиқийлигини аниқлашга уринмоқда.
Ансар ул-Сунна лашкари деб аталувчи жангарилар Интернет саҳифасига қўйилган бу видеоëзувда дастлаб Акиҳико Саито исмлик тутқун ҳужжатлари¸ сўнгра эса¸ унга ўхшайдиган одамнинг жасади кўрсатилади.
44 яшар хавфсизлик хизматчиси ўтган ой Бағдодда ўғирлаб кетилган эди.
Ироққа оид бошқа яна бир хабарга кўра¸ кеча тунда сунний араблар қабиласи раҳбари Наиф Сабҳан ал-Жибурий ўлдириб кетилган.Айтилишича у¸ Киркукдаги араб ва курдлар ўртасидаги тинчликни тарғиб қилиб келаëтган бўлган.
XS
SM
MD
LG