Линклар

logo-print

Қамоққа олинган тожик мухолифати етакчиларидан бири Маҳмадрўзи Искандаров адвокатларига кўра¸ Душанба расмийлари ҳимоячиларнинг ўз мижози билан ëлғиз учрашишларига ноқонуний тарзда тўсқинлик қилмоқдалар.


Адвокат Аъзам Бадриддиновнинг айтишича¸мухолифат фаоли ўтган ой қамоққа олинганидан бери¸ унинг ўз ҳимоячилари билан алоҳида учрашишига фақат бир марта рухсат этилган.
Тожикистон давлат газ ширкатининг собиқ раиси Искандаров¸ ўтган ой Москвада ушланиб¸ махфий равишда Тожикистонга олиб келинган.
Унга терроризм¸ бандитизм ва ўз ваколатини суистеъмол қилганлик айблари қўйилмоқда. Искандаров тарафдорлари¸ айбларнинг уйдирма эканини таъкидлашмоқда.
XS
SM
MD
LG