Линклар

logo-print

БМТ бош котиби Кофи Аннан қочқинлар билан учрашиш учун бугун Суданнинг Дарфур минтақасига борди.


Бу ердаги Калма қочқинлар лагерида миллий низо¸икки йиллик очарчилик ва фуқаролар уруши сабаб бошпанасиз қолган 110 мингдан ошиқ қочқин сақланмоқда.
Сафар давомида Аннан¸ айрим қабила бошлиқларининг инсон ҳуқуқлари поймол этилаëтганига оид ҳикояларини эшитди.
Дарфурдаги каби зўравонликларни қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлаган БМР раҳбари¸бошпанасиз қолган ўн минглаб инсонларнинг ҳимоят топиши учун қўлдан келган ишни қилишга ваъда берди.
Айни пайтда Аннан¸ НАТО¸Европа Иттифоқи ва жаҳон ҳукуматларини Судандаги сулҳни кузатувчи қўшинлар сонини оширишда ëрдам беришга чақирди. Ҳозирда Дарфурда Африка Иттифоқининг 2700 аскарлик қўшинлари вазиятни назорат қилмоқда.
Судан ҳукумати тарафдорлари саналган Жанжавид араб жангарилари ҳужумлари оқибатида 300 минг одамнинг қирилиб кетгани¸ икки миллионнинг эса¸ бошпанасиз қолгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG