Линклар

logo-print

Исроил радиосининг билдиришича¸ Исроил - Фаластин ўртасида феврал ойида эришилган келишувга биноан Исроил ҳукумати 400 фаластинлик маҳбусни озод этишини тасдиқлади.


Тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан кейин Исроил 21 февралда 500 фаластинлик маҳбусни Исроил қамоқхоналаридан озод қилган эди. Аммо Фаластин раҳбарияти қуролли гуруҳларни қуролсизлантириш тўғрисида етарли чора кўрмагани боис яна 400 маҳбусни озод этилиши тўхтатиб қўйилган эди.
Мазкур маҳбусларни озод этилиши тасдиқланган бўлсада¸ ҳозирча уларнинг қачон озод этилиши маълум қилинмаган. Исроил қонунлари бўйича¸ маҳбуслар озод этилишидан олдин уларнинг исмлари жамоатчиликка ошкор қилинади.
XS
SM
MD
LG