Линклар

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича¸ Россия ва АҚШ Ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Кондолиза Райс Ироқ анжумани¸ шунингдек Эроннинг ядровий дастури ҳамда терроризмга қарши кураш масаласини муҳокама қилдилар.


Вазирлик баëнотида айтилишича¸ шанба куни Райс ва Лавров Ироқни қайта тиклаш бўйича 22 июнда ўтказиладиган анжуман масаласини муҳокама қилишган.
АҚШ ва Европа Иттофоқи ҳомийлигидаги Брюссел анжуманида Ироқ ҳукуматини сиëсий қўллаб-қувватлаш қайта таъкидланиши кутилмоқда. Россия Ироққа қилинган ҳужумга кескин қаршилик билдириб¸ мамлакатда давом этаëтган зўравонликдан хавотир билдирди.
XS
SM
MD
LG