Линклар

logo-print

Ироқ хавфсизлик кучлари бугун 40 минг аскар ва полиция ходимлари иштирокида пойтахт Бағдод атрофида исëнчиларга қарши ҳарбий амалиëтларни бошлади.


Ироқ Мудофаа вазирлиги расмийсининг Рейтерс ахборот агентлигига айтишича¸ ушбу амалиëтдан кўзлан мақсад террорчиларни батамом йўқ қилишдир.

Айни пайтда Ироқ Нефт вазирлиги биноси олдида мина ўрнатилган машина портлагани оқибатида вазирлик қўриқчиларидан икки нафари ҳалок бўлди. Ироқ полицияси ходими гапиради:
“Соат икки яримларда Ироқ Нефт вазирлиги олдида худкуш кимса мина ўрнатилган машина портлатди. Оқибатда икки қўриқчи ҳалок бўлди¸ вазирликнинг икки ходими ва бошқа икки фуқаро яраланди”¸ - дейди полиция ходими Одил Ҳасан.
Ироқ жанубида рўй берган бошқа бир портлаш натижасида Британиянинг бир аскари ҳалок бўлди. АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлигининг билдиришича¸ Бағдод шимоли-ғарбига қилинган ҳужум оқибатида Американинг бир аскари ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG