Линклар

Афғонистон расмийларининг маълум қилишича, Кобулда НАТО етакчилигидаги халқаро хавфсизлик кучларига тегишли автомашина портлатилиши натижасида камида 7 киши жароҳатланган.


Полиция вакили Муҳаммад Кабарнинг айтишича, бомба қаровсиз велосипедга ўрнатилган ва халқаро хавфсизлик кучлари аскарларини олиб кетаётган автомашина ўтиб кетаётган пайтда портлаган.
Бу портлашдан бир неча соат олдин Кобулдаги НАТО кучлари қароргоҳи олдида ракета портлаган эди.
Кобулдаги НАТО қароргоҳи, АҚШ элчихонаси ва бошқа дипломатик ваколатхоналар олдида жойлашган.
Мазкур ҳужумлар учун ҳеч қайси гуруҳ масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.
Шунингдек, мамлакатнинг Забул вилоятида Толибонга мансуб, деб гумон қилинаётган жанггарилар икки афғон аскарини ўлдиргани хабар қилинмоқда.
Айни пайтда, АҚШ етакчилигидаги коалицион кучлар матбуот котиби 200га яқин Толибон ва Ал-Қайда гуруҳлари аъзолари йўқ қилинганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG