Линклар

logo-print

Якшанба куни Ливан пойтахти Байрутда ўтказилган парламент сайловлари натижаларига кўра, Саад Ҳаририй етакчилигидага номзодлар овозга қўйилган 19 ўриннинг барчасига эга бўлди.


Саад Ҳаририй шу йилнинг бошида ўлдирилган Ливанниниг собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририйнинг ўғли.
Бу Сурия ўз қўшинларини Ливандан олиб чиққанидан кейин ўтказилган дастлабки сайловдир.
Жорий йилнинг февралида Рафиқ Ҳаририйнинг ўлдирилишида кўпчилик Сурияни айблади ва бу Ливанда мухолифатнинг кўп сонли норозилик намойишларига сабаб бўлди.
Кеча Байрутда ўтказилган сайлов, Ливанда ўтказиладиган тўрт босқичли парламент сайловларининг биринчи босқичи ҳисобланади. Мамлакатнинг бошқа вилоятлари келаси уч якшанба давомида овоз беради.
XS
SM
MD
LG