Линклар

logo-print

Ироққа оид хабарга кўра, бугун содир этилган зўравонликлар оқибатида камида 27 одам ҳалок бўлган.


Ироқнинг Ҳилла шаҳарчасида одамлар гавжум бўлган жойда икки худкуш портлаш содир этган.
Маълум бўлишича, худкушларнинг бири, ўтган ойлар учун ўз маошини олишга тўпланиб турган собиқ полициячилар олдида ўзини портлатган.
Биринчи портлашдан омон қолганлар қочаётган пайтда иккинчи ҳудкуш улар билан бирга қочган ва уларга яқинлашиб ўзини портлатган.
Воқеада яна юздан ортиқ одам жароҳатланган.
Бу ҳужумлар учун масъулиятни Абу Мусаб ал-Зарқавий бошчилигидаги Ал-Қайдага алоқадор гуруҳ, интернет орқали тарқатилган баёнотда ўз зиммасига олди.
Айни пайтда, бугун АҚШ қўшинлари сунний мусулмонлар партияси етакчиси Муҳсин Абдул-Ҳамидни ҳибсга олган ва кейинроқ озод этган.
АҚШ ҳарбийлари Абдул-Ҳамидни ҳато қилиб ҳибсга олганини маълум қилиб, етказилган ноқулайликлар учун узр сўргани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG