Линклар

logo-print

Францияликлар Европа Иттифоқи Конституциясини рад этди.


Европа етакчилари Францияда ўтказилган референдумда умумевропа конституцияси рад этилишидан сўнг хулоса чиқариш лозимлигини айтмоқда.
Якшанба кунги референдумда 55 фоиз францияликлар иттифоқ учун таклиф этилаётган конституцияга “йўқ” овозини берди. Мазкур хужжат 25 давлатни бирлаштирувчи блок ичида қарор қабул қилиш жараёнини енгиллаштиришга қаратилган эди.
Европа комиссияси президенти Хосе Мануэел Баррозо овоз бериш натижаларидан керакли хулоса чиқаришга чақирди.
“Демакки, қандайдир муаммомиз бор. Жуда жиддий муаммомиз бор. Франция Европа Иттифоқининг муҳим аъзоси, Европа Иттифоқи асосчиларидан бири бўлган аъзоси. Европани Франциясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бироз ўйлаб олишга вақт олишмиз лозим”, - деди Ерокомиссия раҳбари.
Бироқ Баррозо реферндум натижаси туфайли умумевропа конституциясини ўлди, деб ҳисобламаслигини айтди.
Британия Бош вазири Тони Блэйр Британияда ҳам конституция тақдирини реферндумга қўйиш бўйича қарор қабул қилинмаганини айтди.
Германия Канцлери Герхард Шрёдер якшанба кунги референдум орқага чекиниш бўлган, бироқ тўлиқ мағлубият эмаслигини баён қилди.
Европа Иттифоқи президентлигинга эга бўлган Люксембург Бош вазири Жан-Клод Жункер иттифоқ етакчилари мавжуд вазиятни муҳокама қилиш учун 16-17 июн кунлари учрашишини маълум қилди.
Франция Бош вазири Жан-Пьер Раффарин бугун Президент Жак Ширак билан учрашди. Реферндум натижаси туфайли Бош вазир Раффарин ўз курсисини йўқотиши мумкин.
Таклиф этилаётган Европа Иттифоқи Конституциясини ҳозиргача 9 аъзо давлат ратификация қилган. Олдинда яна 8та, жумладан келаси чоршаба куни Ҳолландияда ўтказилажак умумхалқ реферндуми турибди. Сўровларга кўра, у ерда ҳам битимга “йўқ”, деювчилар қўли устун келмоқда.
XS
SM
MD
LG