Линклар

Бугун Венада Қирғизистон муваққат президенти Қурманбек Бакиев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кенгаши олдида чиқиш қилди.


Ўз чиқишида Бакиев Қирғизистон ҳукумати мамалакатда ўтказилажак президентлик сайловлари учун ЕХҲТ таклиф этган қатор тавсияларни қабул қилганини маълум қилди.
“Маълумингизким, ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича идораси Қирғизситонда муддатидан илгари президентлик сайловларини ўтказиш борасида тавсияларни ишлаб чиқиб, парламент ва марказий сайлов комиссиясига таклиф этган эди. Биз бу тавсияларнинг кўпчилигини қабул қилдик”, - деди Бакиев
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Қирғизистон ҳукуматига президентлик сайловининг халқаро стандартларга мос келишини кафолатлаш учун бир нечта чораларни таклиф этган. Қирғизистон президентлик сайлови 10 июлга белгиланган.
Шунингдек, ЕХҲТ кенгаши мажлисида, ташкилот раҳбари Димитрий Рупел Қирғизистонни, бу мамлакатда бошпана сўраётганларга халқаро конвенцияларга кўра муносабатда бўлишга чақирди.
Андижондаги воқеалардан сўнг, Қирғизистонга юзлаб ўзбекистонлик қочқинлар ўтган ва у ердан бошпана сўраган.
Рупел қочқинларнинг куч билан Ўзбекистонга қайтарилиши мавжуд танг вазиятни юмшатишга ҳисса қўшмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG