Линклар

logo-print

Айни пайтда, бугун Қирғизистонга борган АҚШ сенаторлари Ўзбекистондаги вазият хавотирга сабаб бўлаётганини урғулади.


“Президент Каримов Андижондаги каби воқеаларга 21 асрда ўрин йўқлигини тушунмоғи лозим.Ўзбекистондаги воқеалардан ташвишдамиз. Шу маънода бир неча кун олдин юз берган хунрезлик юзасидан Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан тўлиқ ва очиқ текширув ўтказилишини яна бир бор талаб қиламиз”, - деди жумладан делегация етакчиси АҚШ сенатори МакКэйн.
МакКэйн Ўзбекистон ҳукуматининг мустақил текширув ўтказишга рози бўлмаслиги Вашингтон билан Тошкент ўртасидаги алоқаларни хавф остига қўйишини баён қилди.
Кеча ўтказилган матбуот анжуманида АҚШ делегацияси раҳбари сенатор МакКэйн Ўзбекистонда рўй берган воқеалар даҳшатли бўлсада, инсон ҳуқуқлари ва демократия ҳурмат қилинмаган мамлакат учун кутилмаган ҳол эмаслигини айтди.
АҚШ сенаторлари Қирғизистонда демократия сари қўйилаётган илк қадамларни юқори баҳолаб, АҚШ ҳукумати ва халқи бу қадамларни қўллаб қувватлашини айтди.
XS
SM
MD
LG