Линклар

Ўзбекистондан келаётган хабарларда, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари кўплаб мухолифат вакилларини ҳибсга олгани айтилади.


Рўйҳатга олинмаган Бирлик партияси етакчиси Васила Иноятованинг Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигига айтишича, камида 20 нафар партия аъзоси ҳибсга олинган.
Иноятова партия фаоллари Андижондаги зўравонликларда иштирок этганликда гумон қилиниб ҳибсга олинганини маълум қилди.
Кеча Ўзбекистонга АҚШ конгрессининг уч вакили – сенаторлар Жон МакКэйн, Линдсей Грэҳэм ва Жон Сунунулар келди. АҚШ сенаторлари Ўзбекистон ҳукуматини Андижон воқеалари юзасидан мустақил текширув ўтказишга кўндириш мақсадида келган эди. Бироқ Ўзбекистон расмийлари АҚШ расмийлари билан учрашишдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, Андижон воқеаларида расмий маълумотларга кўра, 173 киши ҳалок бўлганлиги айтилаётган бўлса, мухолиф гуруҳлар ва инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, қурбонлар сони минггача бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG