Линклар

logo-print

Французлар "Йўқ" деди

  • Абдулла Искандар

Якшанба куни Францияда бўлиб ўтган референдумда французлар ЕИ конституцияси лойиҳасига қарши овоз беришди.

Франция Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра¸ референдумда иштирок этганларнинг 55 фоизи Еврпа Иттифоқи конституцияси лойиҳасига қарши овоз берган.

Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганларнинг 70 фоизи референдумда иштирок этгани эса французларнинг бу тадбирдаги фаол иштирокидан далолат.

Шу ўринда францияликлар рад қилган 500 варақлик ҳужжат¸ яъни ЕИ конституцияси ҳақида икки оғиз.

Шу кунгача ЕИ иқтисодий ҳамжамият шаклида фаолият юритмоқда. Бу тузилмага сиëсий шакл бериш учун конституция лойиҳаси эълон қилинди. Конституция кучга кириши учун уни ЕИ га аъзо бўлга 25 давлат ратификация қилиши зарур. Ҳозирча ЕИнинг 9 давлати бу конституция лойиҳасини ўз парламентлари томонидан ратификация қилди. Бу 9 давлатда ЕИнинг 49 фоиз аҳолиси истиқомат қилади.
Фақат икки давлат Франция ва Испания ЕИ конституциясини умумҳалқ муҳокамасига қўйишга қарор қилди.

29 май куни французлар ЕИ конституциясига қарши овоз берди. Кўпчилик таҳлилчилар француз фуқаролари ижтимоий ҳимояланишдан мосуво бўлмаслик учун ЕИ конституциясига қарши овоз беришганлигини айтишмоқда.

Эслатиб ўтамиз ЕИ га аъзо давлатлар ичида Франция ўзининг кучли ижтимоий муҳофаза сиëсати билан ажралиб туради. Бу сиëсат¸ ишсизлик учун нафақалар миқдори¸социал ëрдам тизимида акс етади. Ягона конституция эса барча ЕИ аъзолари учун бир маъëрни белгилайди. Ҳолландия ҳалқаро алоқалар институти таҳлилчиси Дик Леердик эса яна бошқа омиллар ҳақида ҳам гапиради:

"Хозир дуч келаëтганимиз асосий ҳавотир –кўпчиликнинг бирлашиш суръатларидан чўчишидадир. Биз бирданига 10 та янги аъзога ега бўлдик. 15 давлатни бирлаштирган ЕИ 25 давлатдан иборат бўлди. Бу французларни йўқ деб айтишга чоғлантирган омиллардан биридир."

Айни пайтда Европа Комиссияси президенти Жозе Мануел Баррозу референдум натижалари ЕИ конституцияси устидан оҳирги чизиқни тортмаганлигини билдирди.
Сиëсатчилар Францияда ЕИ конституцияси лойиҳаси юзасидан қайта сайлов ўтказилишидан умид қилишмоқда.
XS
SM
MD
LG