Линклар

logo-print

Покистон жанубидаги Карачи шаҳридаги зўравонликларда 11 киши ҳалок бўлган.


Бугун шаҳардаги ресторанларнинг бирига ўт қўйилгани натижасида 6 киши қурбон бўлган. Маълум бўлишича, бу ресторанга ўт қўйганлар кеча Карачидаги масжидалрдан бирида содир этилган портлашга ўз ғазабларини ана шундай ифода этган.
Кечаги портлашда 5 киши ўлдирилган ва кўпчилик жароҳатланган.
Бундан бир неча кун олдин Исломобод яқинидаги муқаддас зиёратгоҳлардан бирида худкуш шахс содир этган портлашда камида 19 киши ҳалок бўлган эди.
Покистонда шиа ва сунний мусулмонлар ўртасидаги зўравонликлар кўп йиллардан бери давом этиб келади.
XS
SM
MD
LG